Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат қуйидаги ҳуқуқий ёрдам кўрсатади:

  • ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар беради;
  • ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузади;
  • фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга оширади;
  • жиноий ишлар бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этади;
  • тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатади.
  • Хўжалик ишлари бўйича:
  • Барча турдаги хўжалик ишларида ишончли ва малакали ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, судларда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни кафолатли ҳимоя қилиш (республиканинг барча ҳудудларида);
  • Ҳар қандай ташкилот ва корхоналардан, ҳатто монопол (давлат) ташкилотлардан ҳам дебитор қарздорликларни ундириш ва ҳисоб рақамингизга тушириб беришгача бўлган жараёнда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • Сизга         нисбатан қўзғатилган даъволар бўйича ишончли ҳимоя қилиш, кредитор қарздорликни, унга ҳисобланган пеня ва жарималарни камайтириш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • Суд қарорларини ижро этишда амалий ёрдам кўрсатиш ва суд ижро департаментида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • Банкротлик ишлари бўйича барча жараёнда зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва суд жараёнида ҳуқуқий хизмат кўрсатиш;

          Адвокат қонун ҳужжатларида ман этилмаган бошқа турдаги юридик ёрдам ҳам кўрсатиши мумкин. Адвокат ким бўлишидан қатъи назар, унинг иштироки жиноят судлов ишларини юритишда тортишувлик принципи ва тарафларнинг тенглигини амалга оширишга қаратилган. Процессуал-ҳуқуқий манфаатларга эга бўлган шахслар суриштирув, дастлабки тергов ва судда иштирок этиш учун адвокатни жалб этишади. Адвокат санаб шу шахслар билан бирга ёки уларнинг иштирокисиз мустақил равишда жиноят процессида иштирок этиб, ўз мижозининг манфаатларини ҳимоя қилади. У рақиб тараф билан тортишувда муайян тарафнинг вакили сифатида иштирок этади. Тортишув предмети бўлиб жиноий жавобгарликка лойиқ ҳаракат содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва у зарарли оқибатларга олиб келгани ёки олиб келмаганлиги устидаги баҳслашувдан иборат бўлади. Ушбу баҳс бўлмаганида ҳақиқатни аниқлаш зарурияти, тортишувлик ва суд терговининг кераги бўлмас эди.

      Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 1995-йил 29-августда Олий Мажлиснинг VI сессиясида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифаларидан бири этиб: «ҳимояланувчи шахс шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, суд амалиётида юридик ва конституциявий нормаларга қатъий амал қилинишини таъминлаш учун биринчи навбатда адвокатура институтининг аҳамияти ва ролини тубдан кўтариш зарур» эканлигини кўрсатиб ўтди.